Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида Onix автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиб, жабрланувчига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда ЙТҲ содир бўлиш сабаблари, тўқнашувга олиб келган ҳолатлар, иштирокчи транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ҳамда техник ҳолати бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳужжатлаштириш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати қатнашчиларидан тезлик меъёрларига риоя қилиш, хавфсиз масофани сақлаш, йўл белгилари ва чорраҳа қоидаларига қатъий амал қилиш, айниқса кечки вақтда ҳаракатланишда эҳтиёткорликни ошириш сўралади.














