Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 48 минг долларни 600 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолати аниқланди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Маълум қилинишича, фуқаро А.И. фуқаро Ш.Б.га 48 600 АҚШ долларини 600 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Тезкор тадбир давомида 49 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов жараёнида ҳодисанинг барча ҳолатлари, шунингдек, маблағларнинг келиб чиқиши ва ноқонуний валюта операциясига алоқадор бошқа шахслар мавжудлиги масаласи ҳам ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 25.02.2026
Тошкентда 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлар амалиётидан воз кечилиши мумкин
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
18:35 / 22.02.2026
Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди
07:41 / 22.02.2026