Mirabad Square ҳудудида қуйидагилар кўзда тутилган:

— халқаро мактаб ва болалар боғчаси;

— майдони 4 800 м² бўлган фитнес ҳудуди;

— A ва B классига мансуб 4 та бизнес-марказ;

— премиум тоифадаги клиника;

— майдони 2,6 гектар бўлган жамоат сайилгоҳ-боғи;

— шопинг-авеню.

Лойиҳа ҳудудининг 35% гача бўлган қисми кўкаламзорлаштирилган майдонлардан иборат бўлиб, бу қулай ва махфий шаҳар муҳитини яратади.

Mirabad Square вақтни, юқори даражадаги хизматни ва яқин масофадаги пухта ўйланган инфратузилмани қадрлайдиган инсонлар учун яратилган.

Янги ҳаёт даражаси ўзининг Apex Service бошқарув компанияси, резидентлар учун мобил илова, консьерж хизмати, меҳмонхона даражасидаги лобби ва drop-off ҳудудлари билан таъминланади.

Лойиҳанинг биринчи лоти — Mirabad Towers резиденцияси ўзининг юқори инвестицион салоҳиятини тасдиқлади: сотувлар бошланганидан буён ўтган 7 ой ичида хонадонларнинг 81 фоизи сотилди, нархлар эса 35 фоизгача ошди.

Бугун Apex Development компанияси иккинчи лот — Regent Park резиденцияси сотувларини бошламоқда.

25 май куни ҳамкорлар ва таклиф этилган меҳмонлар учун ёпиқ тадбир бўлиб ўтди. Унда Apex Development компанияси бош директори Шухрат Шамсутдинов Regent Park концепцияси ҳамда янги лотнинг асосий афзалликларини тақдим этди.