Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўқитувчи 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотишга уринганида қўлга олинди
Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотган вақтида ушланди. Сирдарёда эса икки нафар эркак тунда чегара сим тўсиқлари устидан улоқтирилган 8,3 кг героин ва 54,4 кг опийни қабул қилиб олган пайтида қўлга олинди.
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида наркотик моддалар савдосида гумонланиб, 42 ёшли мактаб ўқитувчиси қўлга олинди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.
Эркак 14,68 кг опийни шартли харидорга 180 минг долларга (1 кг учун 12,2 минг доллардан ортиқ) сотган вақтида ушланган. Тергов натижасида маълум бўлишича, ушбу наркотик модда унга аввалроқ тожикистонлик наркокурьерлар томонидан етказиб берилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Яна бир ҳолатда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида, Тожикистон билан чегара ҳудудида чегара наряди сим тўсиқлар устидан улоқтирилган олтита сумкани олаётган икки нафар маҳаллий фуқарони (43 ва 36 ёшли) ушлади. Сумкалардан 8,31 кг героин ва 54,45 кг опий топилди.

Ушланганларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда контрабанда қилиш) ҳамда 25-модда (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
11:59 / 25.03.2026