Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
Ўзбекистонда 2025 йилда вояга етмаганлар 3 266 та жиноятга қўл урган. Уларнинг катта қисми ўғрилик жинояти. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 65,5 фоизи 5 та ҳудуд – Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
2025 йилда Ўзбекистонда қотиллик жиноятларининг 15 таси вояга етмаганлар томонидан содир этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Криминология тадқиқот институти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йилда республикада вояга етмаганлар 3 266 та жиноятга қўл урган. Бу жами жиноятларнинг 2,1 фоизини ташкил этган. Шундан 2 554 таси олдини олиш мумкин бўлган, 321 таси аниқланган, 391 таси ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 65,5 фоизи 5 та ҳудуд ҳиссасига тўғри келган: Тошкент шаҳрида 634 та, Фарғонада 482 та, Наманганда 371 та, Тошкент вилоятида 345 та ва Самарқандда 308 та.
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг ҳар иккинчиси (1 313 та) ўғрилик экани аниқланган. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан 84 та фирибгарлик, 193 та безорилик, 68 та оғир тан жароҳати етказиш, 68 та транспорт воситасини олиб қочиш, 36 та номусга тегиш, 17 та босқинчилик ҳамда 15 та қотиллик жиноятлари содир этилган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026