Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими мазкур ҳолат бўйича зудлик билан ишга киришиб, тегишли ташкилотлар ва ваколатли идоралар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Дипломатлар боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни оиласига қайтариш чораларини кўрди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқаро оиланинг ишончли вакилига топширилиб, соғ-саломат Ўзбекистонга олиб келинди.
Элчихона Россия ҳудудидаги ватандошлар, айниқса, вояга етмаганларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишда давом этмоқда.
Шу муносабат билан фуқароларга фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик, мураккаб вазиятларда эса ўз вақтида дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилиш тавсия этилди.







