Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 982 минг 516 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 млн 618 минг 719 та.
Шунингдек, аҳоли тасарруфида 343 минг 375 та юк автомобили, 7 минг 508 та микроавтобус, 7 минг 128 та махсус транспорт воситаси ва 5 минг 786 та автобус мавжуд.
Тошкент шаҳри биринчи ўринда
Ҳудудлар орасида жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Пойтахт аҳолиси номида 637 минг 706 та транспорт воситаси қайд этилган.
Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 573 минг 472 та ва Самарқанд вилояти — 563 минг 72 та кўрсаткич билан эгаллаган.
Тошкент вилоятида 476 минг 148 та, Қашқадарё вилоятида 457 минг 457 та автотранспорт воситаси жисмоний шахсларга тегишли.
Андижон вилоятида бу кўрсаткич 381 минг 421 та, Наманганда 336 минг 810 та, Сурхондарёда 325 минг 980 та, Бухорода 309 минг 391 та ва Хоразмда 287 минг 918 тани ташкил этган.
Қорақалпоғистон Республикасида 220 минг 882 та, Навоий вилоятида 156 минг 745 та, Жиззах вилоятида 145 минг 392 та транспорт воситаси қайд этилган.
Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилган — 110 минг 122 та.









