Рақамни топшираётган тараф нима қилади

my.gov.uz сайтига ёки MyGov мобил иловасига киринг. MyID орқали авторизациядан ўтинг. Қидирув орқали «Телефон рақамини қайта расмийлаштириш» хизматини топинг.

1-қадам: Операторни танланг

Топширмоқчи бўлган рақамингиз операторини кўрсатинг: Ucell, Beeline, Mobiuz, Uztelecom ёки Perfectum.

2-қадам: Топшириладиган рақамни киритинг

Қайта расмийлаштириладиган телефон рақамини кўрсатинг: 998XXXXXXXXX шаклида.

3-қадам: Олувчини кўрсатинг

Тизим қариндошлар рўйхатини таклиф қилади. Агар қариндошингизга расмийлаштирмаётган бўлсангиз «Бошқа шахс»ни танланг ва маълумотларни киритинг.

4-қадам: Алоқа рақамини кўрсатинг

Бу оператор қайта расмийлаштириш жараёнида сиз билан боғланиши учун керак бўладиган рақам.

5-қадам: Аризани жўнатинг

Сўнгра «Кейинги»ни босинг. Тизим олувчига сўров жўнатади. Иккинчи тарафнинг тасдиғини кутасиз.

Ариза жўнатилганидан кейин «Ариза янги эгасига тасдиқлаш учун юборилди» деган хабарни кўрасиз.

Рақамни қабул қилаётган тараф нима қилади

Биринчи тараф ариза бериши билан қабул қилувчининг MyGov иловасига хабарнома келади.

1-қадам: Хабарномани очинг

«Хабарномалар» бўлимида «Рақамни қайта расмийлаштириш»ни топинг. Унда топширувчи тарафнинг исм-шарифи ва топширилаётган рақам бўлади. «Очиш»ни босинг.