Жамият | 09:10 / 12.05.2026
3491
1 дақиқада ўқилади

Вахшивор тоғларида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Вахшивор тоғларида сайр вақтида йўлдан адашиб қолган 4 нафар фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан соғ-саломат топилди.

Маълум қилинишича, 10 май куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига «112» тизими орқали Олтинсой тумани «Вахшивор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Вахшивор тоғларида фуқаролар адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабардан сўнг ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Қидирув ишлари натижасида сайр учун чиққан 4 нафар фуқаро топилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид