Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси 23 июн куни соат 01:00 гача ишлайди
23 июн куни Ўзбекистон миллий жамоасининг Португалия билан ўйини сабабли Тошкент метроси иш вақти тунги соат 01:00 гача узайтирилади. Шу куни пойтахтнинг турли ҳудудларида мухлисларнинг ҳаракатланиши сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.
23 июн куни Тошкент метроси йўловчиларга тунги соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга шу куни соат 22:00 да футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Мазкур учрашув муносабати билан пойтахтнинг турли ҳудудларида футбол ихлосмандларининг ҳаракатланиши сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Шу боис, йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ҳамда жамоат транспортининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида метро поездлари ҳаракати вақти қўшимча 1 соатга узайтирилган.
«Ушбу қўшимча иш режими футбол мухлисларининг учрашувдан сўнг ўз манзилларига хавфсиз, қулай ва тезкор етиб бориши учун хизмат қилади», – дейилади хабарда.
Метрополитен маъмурияти йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўраган.
Миллий жамоа ўйинлари Тошкент шаҳрида катта экранлар орқали ҳам намойиш этилади, бундай экранлар шаҳарнинг ҳар бир туманида биттадан, шунингдек, «Бунёдкор» стадионида ўрнатилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг 208 та туман ва шаҳарларидаги мактабларда ҳам «Мухлислар майдони» ташкил этилмоқда. Бундай жойларда ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа мухлислар миллий жамоа иштирокидаги ўйинларни катта экранларда жонли эфирда томоша қилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:40
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
12:24 / 12.07.2026
ЖЧда яна бир ноёб ҳолат рўй берди: норвеглар Англиянинг голи ноҳақ урилганини айтмоқда
08:13 / 12.07.2026
Англия Норвегияни турнирдан чиқариб юборди
21:10 / 09.07.2026