Ўзбекистон | 16:00
391
2 дақиқада ўқилади
Реклама

MANAR Development “Build Connect 2026” анжуманида иштирок этди

MANAR Development компанияси Ўзбекистон қурувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган ва соҳанинг 500 дан ортиқ вакиллари – девелоперлар, пудратчилар, таъминотчилар, банк сектори ҳамда давлат тузилмалари вакилларини бирлаштирган “Build Connect 2026” бизнес-форумида қатнашди.

Фото: MANAR Development

Тадбирда MANAR Development номидан тижорат директори Ботир Абдураҳмонов ва лойиҳалар директори Юсуф Юнусов “Девелопер қаерда пул йўқотади: ер участкасидан тортиб стратегиягача” мавзусида маъруза қилди.

“Девелопментдаги энг қиммат хатоларга қурилишда эмас, балки уни бошлашдан анча аввал – ер участкасини танлаш, концепция ишлаб чиқиш, режалаштириш ва асосий стратегик қарорларни қабул қилиш босқичида йўл қўйилади. Бугунги кунда лойиҳа муваффақияти нафақат қурилиш сифати, балки девелопернинг бозорни қай даражада тўғри тушуниши, хатарларни бошқара олиши ва объектнинг бутун ҳаётий циклини назорат қила билиши билан белгиланади”, – дея таъкидлади MANAR Development бош директори Даврон Файзиматов.

Спикерлар девелопментдаги молиявий йўқотишларнинг асосий сабабларини – ер участкасини танлаш ва лойиҳалашдаги хатоликлардан тортиб, сотув ва стратегиядаги янглиш ҳисоб-китобларгача таҳлил қилиб бердилар. Шунингдек, тизимли ёндашув ҳар бир босқич самарадорлигини ва лойиҳани амалга оширишнинг, жумладан, молиявий самарадорлигини оширишга қандай имкон беришига алоҳида эътибор қаратилди.

Build Connect 2026 — қурилиш соҳасидаги асосий муаммоларни муҳокама қилиш, амалий тажриба алмашиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар излашга мўлжалланган мамлакатнинг етакчи бизнес платформасидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид