Фармон билан билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Ўзбекистон тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ёшлар тақдирланди.
«Келажак бунёдкори» медали билан:
Азатова Шахзода Алишер қизи - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Одилжонова Камола Абдувосит қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич докторанти, Андижон вилояти
Бафоев Жахонгир Шухрат ўғли - Бухоро шаҳридаги «Bukhara books» хусусий китоб дўконлари тармоғи таъсисчиси, Бухоро вилояти
Жалолова Моҳира Сирожиддин қизи - Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими нейрожарроҳи
Зиёдова Асал Исомиддин қизи - Қарши шаҳридаги «Bolalar akademiyasi» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
Истамтошев Сулаймон Довудович - Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Навоий вилояти
Солохиддинов Қобилжон Комил ўғли - Янги Наманган туманидаги «Qobil Jiga servis» автосервиси раҳбари, Наманган вилояти
Нурмаматова Покиза Акмалжон қизи - Пастдарғом туманидаги «Kaja Games» миллий ўйинлар стартап лойиҳаси асосчиси, Самарқанд вилояти
Рахимбердиев Темур Аббос ўғли - Янгиер шаҳридаги «Сесоsino newenergy technology» хусусий корхонаси муҳандис-технологи, Сирдарё вилояти
Абдухолиқов Акмал Қаҳрамонович - Ангор туманидаги «Ака-ука олтин ерлари» сабзавотчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Юнусова Озода Улуғбек қизи - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи флотатори, Тошкент вилояти
Одилов Ҳамиджон Валижон ўғли - Фарғона шаҳридаги «TruDispatch» хусусий логистика корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти
Раҳимова Севинч Ҳамроевна - Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Хоразм вилояти
Мирфайзуллаева Азизаой Махмуджон қизи - Сергели туманидаги «Фароғатли» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри

















