2026 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта аҳоли улуши 97,3 фоизни ташкил этди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 20,7 фоиз пунктга ошган.
10 ёш ва ундан катта аҳолининг интернетдан фойдаланиш кўрсаткичлари охирги йилларда қуйидагича ўзгарган:
2021 йил — 76,6 фоиз;
2022 йил — 83,9 фоиз;
2023 йил — 89 фоиз;
2024 йил — 93,3 фоиз;
2025 йил — 94,6 фоиз;
2026 йил (январ-август) — 97,3 фоиз.















