Ўзбекистон | 11:17
717
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг ёш таркиби маълум қилинди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этган. Шунингдек, аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти ҳам эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатда 0–4 ёшли болалар сони 4 миллион 607 минг 149 нафарни ташкил этган. Бу энг йирик ёш гуруҳларидан бири ҳисобланади.

5–9 ёшдагилар сони 3 миллион 859 минг 606 нафар, 10–14 ёшдагилар 3 миллион 406 минг 515 нафар, 15–19 ёшдагилар эса 3 миллион 155 минг 802 нафарни ташкил қилган.

20–24 ёш тоифасида 2 миллион 662 минг 250 нафар, 25–29 ёшдагилар орасида 2 миллион 649 минг 263 нафар, 30–34 ёш гуруҳида эса 3 миллион 167 минг 974 нафар аҳоли қайд этилган.

Шунингдек, 35–39 ёшдагилар сони 3 миллион 90 минг 226 нафар, 40–44 ёшдагилар 2 миллион 687 минг 261 нафар, 45–49 ёшдагилар 2 миллион 242 минг 676 нафарни ташкил этган.

50–54 ёш тоифасида 1 миллион 913 минг 838 нафар, 55–59 ёшдагилар 1 миллион 647 минг 864 нафар, 60–64 ёшдагилар эса 1 миллион 471 минг 110 нафар этиб қайд қилинган.

65–69 ёшлилар сони 1 миллион 174 минг 839 нафар бўлган бўлса, 70–74 ёшдагилар 669 минг 46 нафар, 75–79 ёшдагилар 342 минг 554 нафар, 80–84 ёшдагилар 130 минг 375 нафарни ташкил этган.

Дастлабки натижаларга кўра, мамлакатда 85 ёш ва ундан катта аҳоли сони 168 минг 973 нафарни ташкил этган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид