Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 519,5 минг кишини ташкил этган.
Аҳолининг 19 миллион 400,6 минг нафари эркаклар, 19 миллион 118,9 минг нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади. Шу тариқа, мамлакатда эркаклар сони аёллардан қарийб 282 минг нафарга кўп.
Яшаш жойи бўйича 19 миллион 608,9 минг киши шаҳарларда, 18 миллион 910,6 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
2026 йилнинг январь–июнь ойларида республикада 92,3 мингта никоҳ ва 24,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган.
Шунингдек, ташқи миграция доирасида Ўзбекистонга 1 649 киши кўчиб келган, 5 422 киши эса мамлакатдан кўчиб кетган.
Қўмита изоҳига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатидаги демографик кўрсаткичлар жорий ҳисоб-китоблар, хусусан, Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги маълумотлари интеграцияси асосида шакллантирилган. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижалари эълон қилингач, доимий аҳоли сони ушбу натижалар асосида белгиланган тартибда қайта эълон қилинади.











