Қонунчиликка мувофиқ, 2030 йил 31 августга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ҳузуридаги Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан балиқчилик соҳасидаги тадбиркорлар қўшимча молиявий қўллаб-қувватланади.
Унга кўра, миллий валютада ажратиладиган қарз маблағлари бўйича Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори, аммо 10 фоиз бандгача бўлган фоиз харажатлари қоплаб берилади. Хорижий валютада ажратиладиган маблағлар бўйича эса 8 фоиздан юқори, 4 фоиз бандгача бўлган қисми компенсация қилинади.
Шунингдек, миллий ва хорижий валютада ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми учун давлат кафиллиги тақдим этилади.
Мазкур қўллаб-қувватлаш чоралари барқарорлик рейтингидаги тоифасидан қатъи назар, балиқчилик соҳасидаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.











