Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент банкларга ҳар бир маҳаллада даромадли лойиҳаларни кўпайтиришни буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла банкирлари иш тизими тубдан ўзгаришини маълум қилди. Энди бир банкирга кўпи билан учта маҳалла бириктирилиб, бизнес фаоллиги, янги иш ўринлари ва аҳоли даромадини ошириш бўйича KPI белгиланади. Шунингдек, банкларга ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаш ва даромадли лойиҳаларни кўпайтиришни буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июль куни “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла банкирларининг иш услуби ҳам тубдан ўзгариши белгиланди. Таъкидланишича, жойларда яхши тажрибалар бор. Масалан, Ангор тумани Янгиобод маҳалласидаги 2 километр зовур усти ёпилиб, 110 та сервис объекти ишга туширилди. Натижада маҳалла атрофида яшайдиган 1 минг 225 нафар одам ишли ва даромадли бўлди.
Арнасой туманидаги Бахтли маҳалласининг банкири 20 та хонадонга 50 миллион сўмдан кредит ажратиб, меҳмон уйларини ишга туширди. Ҳар бир хонадон бир мавсумда 100 миллион сўмгача даромад олмоқда. Иш юришиб кетгани учун яна 80 та оила шундай меҳмон уйлари ташкил қилишга киришди.
Энди банклар ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаб, ташаббускорларни топиши ва даромадли лойиҳаларни кўпайтириши зарур. Бундан буён битта маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктирилади.
Икки ҳафтада ташаббускор, замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ва ёш мутахассислар орасидан 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади. Улар бир ой давомида намунали маҳаллаларга олиб борилиб, тажриба ўрганади.
Жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 триллион сўм имтиёзли ресурс берилди. “Оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Энди маҳалла банкирлари ўзи топган лойиҳаси учун ушбу ресурсдан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тизимни 1 августдан амалиётга жорий этиш вазифаси қўйилди.
Маҳалла банкирларига бизнес фаолликни ошириш, тадбиркорлик, иш ўрни ва аҳоли даромадини кўпайтириш бўйича KPI белгиланади. Туман ва шаҳар ҳокимлари маҳалла раислари билан бирга ҳар бир маҳалла банкирига йил якунигача аниқ буюртма шакллантириб беради.
Давлат банклари бу йил 100 тадан маҳаллани ихтисослаштириш ташаббуси билан чиққан. Ўтган йили 9 та давлат банки иштирокида маҳаллаларда агросаноатни ривожлантириш учун “Агростар” компаниялари ташкил қилинган эди.
Энди банклар маҳаллани ихтисослаштириш билан чекланиб қолмасдан, “Агростар”ларни жалб қилган ҳолда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини яратади. Бир ойда дастур қилиб, 1 мингта маҳаллада иш бошлаш топширилди.
Мавзуга оид
18:42
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
18:31
Президент ижтимоий ёрдам сўраётган одамларнинг аризаси асоссиз рад этилаётганини танқид қилди
18:19
Ҳар бир ҳокимга биттадан маҳаллани ободонлаштириш вазифаси юклатилди
18:10