«Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
-
мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарнома шаклида товар ва хизматларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
-
мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;
-
реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали соат 18.00 дан 9.00 гача тарқатиш тақиқланади;
-
мобил алоқа операторларига реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;
Ушбу талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.











