Қайд этилишича, кредит маҳсулотлари рекламасида ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳолай олмаслик ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида истеъмолчилар учун огоҳлантириш берилишини таъминлаш зарурати юзага келмоқда.

Қонун билан суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот ҳам ижтимоий ахборот таркибига кириши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, соҳалардаги ваколатли органлар ҳам ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари жумласига киритилиб, молиявий хизматлар рекламасида мазкур хизматлардан фойдаланиш ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд бўлиши кераклигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.










