Аргентина миллий жамоаси «аллақачон ҳеч ким ўчиролмайдиган тарихни ёзиб бўлди», деб ёзди жамоа сардори Лионел Месси Instagram саҳифасида.

У ўз саҳифасида жамоанинг барча ўйинчилари ва мураббийлар таркиби биргаликда тушган фотосуратни жойлади. 

«Ўтган йиллар давомидаги энг гўзал нарса – бу нафақат қўлга киритилган совринлар, балки биз биргаликда босиб ўтган йўл ҳамдир... Эртага нима бўлишидан қатъи назар, бу жамоа аллақачон ҳеч қачон унутилмайдиган ва ҳеч ким ўчиролмайдиган тарихни ёзиб бўлди. Аргентина, олға!» — деб ёзди Месси.

Лионел Месси чемпионат давомида 8та тўп киритиб, 10та гол муаллифига айланган франциялик Килиан Мбаппедан кейинги ўринда турибди. Агар у Испанияга қарши бугунги финал ўйинида 3та гол ура олса, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланиши мумкин. Финал баҳси 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.