Италия ички ишлар вазирлиги Испания билан Шенген келишуви амал қилиши вақтинчалик тўхтатилиши боис бу мамлакат билан денгиз ва ҳаво чегараларини ёпишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда ANSA агентлиги.
Ушбу қарор мамлакат ички ишлар вазири Маттео Пянтедози раислигида ўтказилган иммиграция ва чегара хавфсизлиги комиссияси йиғилишидан сўнг қабул қилинган.
У кейинроқ франциялик ҳамкасби Лоран Нуниес билан қўнғироқлашган. Улар икки мамлакат ўртасидаги қуруқлик чегарасида назоратни кучайтириш мақсадга мувофиқ деган фикрга келишган.
Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни ҳам Испания билан Шенген келишуви амал қилишини тўхтатиб турилишини қўллаб-қувватлади. У бу қарорни фуқаролар ва Европа чегаралари хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун “муҳим” чора деб атади.
Ўз навбатида, Испания бош вазири Педро Санчес Евроиттифоқ мамлакатларининг Шенген ҳудудини ёпиш тўғрисидаги чақириқларига жавоб қайтарди.
«Бирдамлик ва ҳамдардлик – бу танлов. Европа шартномалари ва фактларга ҳурмат - йўқ», — деб ёзди Санчес X тармоғида.
У шунингдек, «ҳозир бўлиниш эмас, кучли ва ягона ЕИ қуришни давом эттириш вақти» эканлигини таъкидлади.
Испания ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Марокашдан Испаниянинг Сеута шаҳрига бир сутка ичида камида 49 минг нафар мигрант кириб келган. Бу аҳолиси атиги 83 минг киши бўлган шаҳарда миграцион инқироз келтириб чиқарди.







