Статистик маълумотларга кўра, қайд этилган бахтсиз ҳодисаларнинг 24 таси гуруҳий тусда бўлган. Шунингдек, 372 та оғир оқибатли ва 132 та ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳрида қайд этилган — 95 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 58 та, Самарқанд вилояти 53 та, Қашқадарё вилояти 38 та, Бухоро вилояти 34 та ва Андижон вилояти 33 та ҳолат билан қайд этилган.

Соҳалар бўйича эса бахтсиз ҳодисалар энг кўп саноатда — 168 та ҳамда қурилишда — 159 та содир бўлган. Савдо ва хизматлар соҳасида 22 та, транспорт ва логистикада 20 та, соғлиқни сақлашда 16 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 15 та ҳамда таълим соҳасида 14 та ҳолат қайд этилган.
Бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганларга 11 млрд 379 млн сўм миқдорида бир йўла бериладиган ва ойма-ой тўланадиган зарар пуллари ундириб берилган.
Келтирилган статистика меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва иш жойларида ходимлар ҳаёти ҳамда саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи долзарблигича қолаётганини кўрсатади.











