Kun.uz'га боғланиб, шахси сир қолиш шарти билан маълумот улашган манбанинг айтишича, 19 август куни Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Аҳмаджонов йиғилиш ўтказиб, унда қўл остидаги ходимлар ҳамда ёшлар етакчиларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Тошкент вилоят ҳокимлиги вакили биз билан суҳбатда ушбу овоз Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Ахмаджоновга тегишли эканини тасдиқлади.
Ёшлар ишлари агентлиги Kun.uz сўровига жавобан аудиоёзув юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилди. Кўп ўтмай, Аҳмаджонов ишдан олингани маълум қилинди.
Эътиборлиси, раҳбар йиғилишда аёллар ҳам бўлганига қараб ўтирмаган. Ходимлардан бирининг аёлларни чиқариб юбориш ҳақидаги таклифини эса рад этган. Қуйида суҳбат стенограмма уятли сўзларсиз келтириб ўтилади.
— Маҳаллангга борса ... …, ... … Ёшини билмайди ... … Сан-чи?
— Кеча телефон қилган пайтингиз “срочно” уйдан телефон бўлиб қолди.
— Сан … … Телефондан қайтиб чиқмайсанми сан бола? Эслолмаяпсанми, эслатиб қўяйми санга, қайтиб чиқмайсан телефон қилганда. … ... агар ҳаммангни... битталаб ... любойингга чиққин. Любойингга чиқ!
— Битта гап айтсам бўладими? Қизлар чиқиб турса бўладими?
— Тураверсин қизлар. Неччида келдиларинг санлар? Ман неччида кириб кетдим уёққа?
— 5:30 миди, 15 та кам 5 миди… Бошқа қайтарилмайди…
— Йўқ, бундоқ маҳаллангда нимадир қойиллатиб қўйган бўлсаларинг ҳам майли-да. … … нарса-да: кунлик маълумотни расм оласан, берган жадвалга шуни қўйиб берасан, ҳоким ёрдамчиси билан хотин-қизлар орқасидан ўтказиб қўясан бўлди, булар бир соатлик иш ман учун. Бир соатда қилиб ташлайман бу маълумотларнинг ҳаммасини.
Манга ҳам керак эмас санларни мана бу ерга йиғиб олиб. Санлар тушунмаяпсанлар, ўшанинг учун йиғдим. Бўлмаса маҳаллангни ишини қилганларинг яхши-ю манга. Бир ойдан бери айтаман, Наманган тажрибаси деб, бирортанг тушунмайсанлар. Тўртта маҳалла … Олдин ош бериб қўйгансан бўлди-да, муаммоли ошни. Санларга ёқвоттими, шунақа сассиқ гап ёқвоттими санларга? Икки соат олдин айтсам, ярим соат кеч келасанлар ... Бирортангни гапираётганим йўқ, мана, ярим соат кеч келганларинг.
Сан-чи, Рўзиматилла? Яхшиликка ош-пош қилиб жавоб беряпсанми сан манга?
— Нега? Ман кеча лекин “срочно” кетиб қолдим. Бу ерга келдим, 7 да кетдим, дори олиб боришим керак эди. Болаларга айтиб кетдим.
















