Консулхона хабарида қайд этилишича, даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида аёлнинг аҳволи оғирлашган, қонида инфекция ривожланган ва организмида кучли реакция кузатилган. Шунга қарамай, уни уй шароитида даволаш давом эттирилган.
Аҳволи жиддийлашгач, бемор дастлаб Мармара шифохонасига олиб борилган. У ерда жонлантириш бўлимига жойлаштириш имкони бўлмагани сабабли аёл Картал туман шифохонасига кўчирилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Марҳуманинг жасади Бош консулхона ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ватанга қайтарилган.
Бош консулхона Туркиядаги ватандошларни дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилмасликка, норасмий ва тегишли малакага эга бўлмаган шахсларда даволанишдан сақланишга чақирди. Шунингдек, соғлиқ кескин ёмонлашганда вақтни бой бермасдан расмий тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Дипломатик ваколатхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

















