Ўзбекистон миллий жамоаси 24 сентябр куни Фарғона шаҳрида Эрон миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди. Бу бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдларининг жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйини бўлди.

10-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячисининг «совғаси»дан кейин тўпни жарима майдони ичида эгаллаб олди ва дарвозага йўллади.

49-дақиқада Рамин Ризоён жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

58-дақиқада Элдор Шомуродов пеналтидан гол уриб, миллий жамоани ҳисобда яна олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳусайн Норчаев якуний нуқтани қўйди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб яна 2 та ўртоқлик ўйинини ўтказади.

  • 1 октябр — Ўзбекистон - Сурия (Тошкент, соат 19:00)

  • 6 октябр — Жанубий Корея - Ўзбекистон (Жанубий Корея, Ёнъин шаҳри, «Миреу» стадиони)

Ўртоқлик ўйини

24 сентябр, Фарғона, «Истиқлол» стадиони

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН 3:1

Голлар: Элдор Шомуродов (10, 58 пен), Ҳусайн Норчаев (90+3) - Рамин Ризоён (49)

Ўзбекистон: Владимир Назаров, Абдуқодир Ҳусанов, Беҳруз Каримов (Ҳожиакбар Алижонов 82), Жаҳонгир Ўрозов, Акмал Мозговой, Одил Ҳамробеков (Шерзод Эсанов 82), Азиз Ғаниев (Диёр Ҳолматов 59), Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Маҳамаджонов 82), Элдор Шомуродов (Ҳусайн Норчаев 89), Достон Ҳамдамов (Руслан Жиянов 59), Аббос Файзуллаев (Азиз Амонов 89).

Бош мураббий: Фабио Каннаваро (Италия)

Эрон: Алиризо Бейронванд, Солиҳ Ҳарданий (Рамин Ризоён, 46), Эҳсон Ҳажисафий (Муҳаммад Қурбоний 64), Саид Иззатуллоҳий, Маҳдий Торимий, Ориё Юсуфий, Саман Фаллаҳ, Али Неъматий, Умид Нурафкон, Деннис Даргаҳий (Сардор Озмун 46), Муҳаммадмаҳдий Муҳибий (Амирҳусайн Маҳмудий 64)

Бош мураббий: Амир Ғалиноий

Огоҳлантиришлар: Саид Иззатуллоҳий (17), Аббос Файзуллаев (55), Алиризо Бейронванд (55)