Нима учун Тошкентдаги навигатор одатдагидан кўпроқ нарсани билиши мумкин?
Ҳар қандай навигатор маршрутни мавжуд маълумотлар ва тахминлар асосида тузади. Кўчада машиналар секинлашганини кўриб, у тирбандлик юзага келган, деган хулосага келади. Чорраҳанинг ўзида нима бўлаётганини эса у билмайди — светофор унинг учун худди уч квартал нарида турган ҳайдовчи учун бўлгани каби кўринмас объект ҳисобланади. Hamroh эса бошқача ишлайди: у ушбу светофорларни бошқарадиган тизимга уланган.
Тошкентда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизимига 938 та светофор контроллеридан 442 таси, 2652 та транспорт светофори ва 1326 та устун аллақачон уланган. Ускуналарнинг бир қисмини бутунлай алмаштиришга тўғри келади: эски светофорлар маълумот узатишни ҳам, буйруқларни қабул қилишни ҳам билмайди, улар шунчаки сонияларни санайди, холос.

Рақамли чорраҳа жадвал бўйича эмас, балки вазиятга қараб ишлайди: тизим ҳар бир йўлакда нечта машина турганини кўради ва сигналларни ўзи ўзгартиради. Шунингдек, тизим шаҳарда содир бўлган ҳодисани эртаси кунги ҳисоботда эмас, балки у юз бериши билан дарҳол кўриш имконини беради.
«Ушбу тизим реал вақт режимида бутун шаҳар бўйлаб транспорт оқимларини назорат қилиш ва оптималлаштириш, тирбандликларнинг олдини олиш ва шу орқали йўл ҳаракатини бошқариш имконини беради. Масалан, жамоат транспорти, тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналарига устуворлик берган ҳолда, маҳаллий даражада маълум бир чорраҳани назорат қилиш мумкин», — деди TelecomSoft директори ўринбосари Рамиз Мингазов.
Hamroh шунчаки тирбандликларни эмас, балки ҳақиқий йўл вазиятини — йўллардаги юклама, йўл-транспорт ҳодисалари ва светофорларнинг ишлаш ҳолатини кўрсатади. Сиз нафақат қаерда ҳаракатланиш қийинлашганини, балки энг яқин чорраҳада яшил чироқ ёнишига қанча вақт қолганини ҳам кўрасиз.
Бу бизнес учун нимани ўзгартиради?
Катта автопаркни қўлда самарали назорат қилиб бўлмайди. Hamroh B2B кабинети барча маълумотларни бир экранда жамлайди: қайси машинага суғурта кераклиги, қайси бирининг техник кўрикдан ўтиш вақти келгани, қандай тўловларни амалга ошириш кераклиги ва ҳозир нималарга эътибор қаратиш лозимлиги. Битта машинадан тортиб мингтагача бўлган бутун автопаркни муддатларни ўтказиб юбормасдан ва ортиқча хатоларсиз назорат қилиш мумкин.


















