Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, тезкор тадбир унинг Қонликўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Тадбирда Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори К.Р. фуқаро Г.Р.ни логопед вазифасига ишга қабул қилганлик эвазига олиниши кўзда тутилган 20 миллион сўмни директор ўринбосари Р.К. хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментга кўра, ўринбосар пулни директорнинг топшириғи асосида олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.