IE Business School профессори Антонио Сабалета Морено (Antonio Zabaleta Moreno) томонидан тайёрланган кейс «ABB Bank'нинг янги ривожланиш босқичи: кўлам ва ўсиш йўналишини танлаш» (ABB Bank's next frontier: Choosing the scope and path of growth) деб номланган. Унда Банк сўнгги йилларда муваффақиятли амалга оширган стратегик ва рақамли трансформация жараёни, ABB Bank'ка Agile операцион моделининг жорий этилиши, технологик янгиланиш ҳамда сунъий интеллектга асосланган ривожланиш йўналишлари талабаларга реал бизнес мисоли сифатида тақдим этилган.

Кейс ABB Bank'нинг 2016 йилдаги мураккаб вазиятдан кенг кўламли трансформация туфайли янги ривожланиш босқичига қадар босиб ўтган йўлини, шунингдек, Банкнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган стратегик мақсадларини қамраб олади.

Материални тайёрлашда профессор Антонио Сабалета Морено ABB Bank трансформацияси натижаларини акс эттирувчи аниқ кўрсаткичларга таянган. Улардан бири — Банк мобил иловаси фойдаланувчилари сонининг беш йил ичида 16 баравар ўсгани. Хусусан, ABB mobile фойдаланувчилари сони 2020 йилдаги тахминан 171 мингдан 2025 йилда 2,6 миллионга етди. Илова рейтинги 1,2 дан 4,9 гача кўтарилди, мижозларнинг ABB Banki рақамли каналларидан қониқиш кўрсаткичи (NPS) эса 48 дан 77 га ошди.

Банк Agile-трансформацияни ҳам муваффақиятли амалга оширди. Ҳозирда ABB Bank'да 14 та Agile-йўналиш ва 80 дан ортиқ Agile-жамоа фаолият юритмоқда. Мослашувчан ёндашувлар жорий этилгани туфайли ABB Bank'да янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ва бозорга олиб чиқиш муддати 243 кундан 59 кунга қисқарди.

Банк томонидан 2019 йилда ташкил этилган ABB Tech Academy'ни 1 113 дан ортиқ битирувчи тамомлаган, уларнинг 83 фоизи ишга жойлашган.

Кейсда ABB Bank'нинг кейинги ривожланиш босқичидаги асосий йўналишлар сифатида сунъий интеллектга асосланган ечимларни кенг жорий этиш, рақамли имкониятларни кенгайтириш, янги бозорларга чиқиш, шунингдек, Банкни lifestyle-ҳамкор сифатида позициялаш доирасида мижозларнинг кундалик ҳаётига интеграциялашган сервисларни ривожлантириш кўриб чиқилади.

ABB Bank Бошқаруви раиси Аббас Ибрагимов шундай деди: «ABB Bank босиб ўтган трансформация йўли энди шунчаки Банк ривожланиш тарихининг бир қисми эмас — у халқаро бизнес-мактабда ўрганилаётган реал бошқарув тажрибасига айланди. Бу натижа ортида жамоамизнинг кўп йиллик қатъияти, ўзгаришларга очиқлиги ва энг яхшисини яратишга интилиши турибди. Бу биз учун катта фахр.