Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сентябр ойида қарийб 5,5 млрд долларга камайиб, 1 октябр ҳолатига 66,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган ҳисоботда келтириб ўтилган. Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 702 млн долларга, олтин қисмининг қиймати 4,8 млрд долларга камайди. Ўз навбатида захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми 14,1 млн троя унциядан 14,3 млн троя унцияга кўпайган. Бу тарихий максимум кўрсаткич. Шу тариқа олтиннинг халқаро захиралардаги улуши 90 фоиздан ошди.

Регулятор инвестиция киритган қимматли қоғозлар портфели ҳам 1 млрд 765 млн доллардан 1 млрд 691 млн долларгача қисқарган.

«Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2026-йил сентябр ойида 5,5 млрд долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 4602 доллардан 4188,75 долларгача тушишининг таъсири -5,9 млрд. долларни ташкил этди», дейилади МБ изоҳида.