Клиник психолог Элчин Толибов педофилияга мойил бўлган шахсларнинг белиглари ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, педофилияга мойил бўлган айрим шахслар мактаб, боғча ва болалар кўп бўладиган бошқа муҳитларда бўлишга интилишади.
«Аслида педофилизмга мойил бўлган шахслар биринчи навбатда ўзини ўша муҳитда кўпроқ топишга ҳаракат қилишади. Масалан болалар бор бўлган зоналар: мактаб, боғча, болалар кўп бўлган муҳитлар топишга ҳаракат қилишади ва айнан ўша ерга кўпроқ фаолият юритишга мойил бўлишади. Биринчи мезонлардан бири ҳисобланади. Ва айнан қўшимча сифатида айтишимиз мумкин педофилизмга мойил бўлган инсонлар кўпинча ўша алдамчиликка мойил, ёки бўлмасам айнан бошқа хулқ-атвор бузилишлари билан кўпинча биргаликда келади.
Ҳозирги пайтгача айнан ўша олимлар, тадқиқотлар педофилизмнинг аниқ бир сабабларини очиқлаб бериш олмаган. Турли хилдаги тахминлар бор. Айнан ҳаттоки шунақа бир назария ҳам борки ўзи ёшлигида жинсий зўравонликка учраган инсонларда педофилизмга мойиллик хавфи юқорироқ бўлиши ҳақидаги тадқиқотлар ҳам мавжуд ҳисобланади. Биринчи навбатда буни инобатга олишимиз керак. Иккинчидан бу ҳаддан ташқари ўша зўравонлик муҳитида яшаш. Бу жинсий бўлиши мумкин, жисмоний зўравонлик бўлиши мумкин. Мана шу зўравонлик муҳитида яшаш ҳам инсонни айнан болаларга нисбатан ўша педофилизмга мойилликни кучайтириши мумкин.
«Зўравонлик хулқ-атвор бузилиши билан боғлиқми ёки педофилиями — биринчи навбатда, шуни ажратиб олишимиз керак. Масалан, айрим ҳолларда инсон алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида ҳам бундай хатти-ҳаракатга йўл қўйиши мумкин. Бу ҳолатларни ҳам бир-биридан фарқлаш лозим, чунки улар алоҳида-алоҳида диагнозлар ва ташхис мезонларига эга», - дейди клиник психолог.
Тўлиқ кўрсатувни Kun.uz’нинг Youtube саҳифасида кўринг.










