Ташриф дастуридан Янги Тошкент ҳудудидаги бир қатор объектларни ишга тушириш маросими ҳам ўрин олган.

Шунингдек, президент иштирокида янги объектлар қурилишига старт берилиши режалаштирилган.

Шу тариқа, тадбир доирасида ҳам тайёр объектлар фойдаланишга топширилади, ҳам навбатдаги қурилиш ишлари бошланади.

Инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув эса Янги Тошкентда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ишбилармонлар иштирокида ўтади.