29 сентябрь куни Ўзбекистон банк тизимининг барқарор иштирокчиларидан бири — Davr Bank хусусий акциядорлик тижорат банки ташкил этилганига 25 йил тўлади. Юбилей арафасида банк ўз тарихида янги саҳифа очадиган стратегик битим тузди: Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари иштирокида «ABB Davr» қўшма лойиҳасига старт берилди.

Давлат раҳбарлари иштирокидаги тарихий қадам

2026 йил 22 август куни Тошкентда IV Ўзбекистон–Озарбайжон ҳудудлараро форуми доирасида Озарбайжон Халқаро банки (АББ) Бошқарув раиси Аббос Ибрагимов ҳамда Davr Bank таъсисчиси, Кузатув кенгаши раиси Лутфулла Убаев Davr Bank акцияларининг назорат пакетини сотиб олиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Эртаси куни, 23 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокида онлайн форматда янги «ABB Davr» банк лойиҳасини ишга туширишнинг расмий маросими бўлиб ўтди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу воқеани мамлакатнинг етакчи банкларидан бири Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб келгани сифатида баҳолади.

«ABB Davr» бренди: инновациялар ва технологик юксалиш

Эришилган келишувларга мувофиқ, банк Ўзбекистон бозорида «ABB Davr» бренди остида фаолиятини давом эттиради. Озарбайжон молия секторининг етакчиларидан бири бўлган АBB Ўзбекистонга синовдан ўтган корпоратив бошқарув тизими, рақамли ечимлар ҳамда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳаларни олиб киришни режалаштирмоқда. Кичик ва орта бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиш асосий устувор вазифа бўлади.

«Ушбу битим туфайли биз банк хизматларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқдамиз. Янги ҳамкоримизнинг тажрибаси, инновацион технологиялар ва барқарор капитал Davr Bankгʼка қисқа муддатда мижозларга энг илғор молиявий маҳсулотларни таклиф этиш имконини беради. Бу ҳамкорлик банк учун янада юқори барқарорлик ва кучли технологик юксалиш кафолати бўлади», — дея таъкидлади Davr Bank таъсисчиси ва Кузатув кенгаши раиси Лутфулла Убаев.

Ўз навбатида, АBB бошқарув раиси Аббос Ибрагимов янги стратегик босқични айнан қардош Ўзбекистонда бошлаш банк учун катта шараф эканини қайд этиб, лойиҳа мамлакат иқтисодиёти ва бизнеси учун ишончли молиявий ҳамкорга айланишига ишонч билдирди.

2

Чорак асрлик ишонч ва янги уфқлар