1 октябрдан 1 ноябргача UZCARD Тошкент ҳайвонот боғи билан ҳамкорликда оилавий дам олиш ойини ўтказади. Ушбу даврда UZCARD KIDS карталари эгалари учун ҳайвонот боғига ташриф буюришда махсус шартлар амал қилади, дам олиш кунлари эса болалар учун маҳорат дарслари, кўнгилочар тадбирлар ва мини-квестлар ташкил этилади.

7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар картасини расмийлаштириш имконини тақдим этувчи банклардан бири томонидан чиқарилган UZCARD KIDS картаси билан чипта учун тўлов қилганда ҳайвонот боғига бепул киришлари мумкин. Болалар чиптаси бошқа исталган UZCARD картаси билан тўланганда 40 фоиз чегирма тақдим этилади. Битта карта орқали кунига чегирма билан иккитагача болалар чиптасини харид қилиш мумкин.

Ҳар дам олиш кунлари ҳайвонот боғида UZCARD KIDS карталарининг ёш эгалари учун махсус дастур ўтказилади. Дастур доирасида турли маҳорат дарслари, аквагрим, филни бепул боқиш ва бошқа фаолиятлар ташкил этилади. Болалар карталари эгалари Дино-паркка ташриф буюришда ҳам 15 фоиз чегирмадан фойдаланишлари мумкин.

UZCARD томонидан тайёрланган ҳайвонот боғи ҳудудидаги мини-квест акциянинг марказий фаолиятларидан бири бўлади. Унда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар топшириқларни бажариб, белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланадилар ва ҳар бир босқич учун махсус белги тўплайдилар. Барча топшириқларни муваффақиятли бажарган иштирокчиларни совғалар кутади.

Акция давомида ҳар дам олиш кунлари ANORBANK ҳайвонот боғи ҳудудининг ўзида UZCARD KIDS карталарини бепул расмийлаштириб беради. Банк вакиллари ота-оналарга картани расмийлаштириш шартлари ва унинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берадилар.

UZCARD KIDS болаларга дастлабки мустақил харидларини амалга ошириш имконини беради, ота-оналарга эса фарзандининг харажатларини назорат қилишга ёрдам беради. UZCARD, Тошкент ҳайвонот боғи ва ANORBANK ҳамкорлигидаги ушбу акция болаларнинг молиявий мустақиллик сари илк қадамларини кундалик ҳаётнинг, жумладан, оилавий дам олишнинг табиий қисмига айлантиришга ёрдам беради.

UZCARD. Қулай яшанг.

Реклама ҳуқуқи асосида