АҚШ Давлат департаментининг 13 октябрдаги баёнотига кўра, Рубио 17–22 октябр кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд ҳамда Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига сафар қилади.
Ўзбекистонда давлат котиби C5+1 дипломатик платформаси орқали АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратади.
Шунингдек, Рубионинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали расмийлари билан икки томонлама учрашувлари режалаштирилган.
Давлат департаменти 200 дан ортиқ бизнес раҳбарининг ташрифини АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги тижорат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаган.
Самарқанддан сўнг Рубио Ҳиндистонга йўл олади. Бу унинг мазкур мамлакатга жорий йилдаги иккинчи расмий ташрифи бўлади.
Ҳиндистонда давлат котиби юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан стратегик шериклик, минтақавий ва глобал вазият ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилади.
Бизнес раҳбарлари билан учрашувларда эса инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилади.















