Байрам турар жой мажмуасининг боғ-ҳовлисида бўлиб ўтди. Бу кун аҳоли учун бир-бири билан яқиндан танишиш, суҳбатлашиш ва яхши қўшничилик анъаналарига асос солиш имкониятини яратди. Меҳмонлар учун оилавий фотосуратга тушиш жойлари, болалар маҳалласи, турли интерактив ўйинлар ҳамда анъанавий ош тортиладиган таомлар ҳудуди ташкил этилди. Live Band гуруҳининг жонли ижроси ва махсус меҳмон Тоҳир Содиқовнинг чиқиши байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Фото: Murad Buildings

Тадбирнинг расмий қисми мажмуа аҳолисини қутлаш билан бошланди. Унда Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва компания бош директори Ойбек Нурмуҳамедов нутқ сўзлади. Иккинчи босқичнинг очилиши «Soy Bo‘yi» мажмуаси ривожида янги саҳифа очиб, янги қўшнилар сафини янада кенгайтирди.

Фото: Murad Buildings

Байрам якунида мажмуанинг биринчи ва иккинчи босқичларида яшовчи қўшнилар биргаликда эсдалик суратига тушдилар. SOY BO‘YI FEST яна бир бор шуни кўрсатдики, қулай яшаш муҳити нафақат замонавий меъморчилик ва ободонлаштирилган ҳудуд, балки инсонлар ўртасидаги самимий муносабатлар, оилавий учрашувлар ва ўзини уйидагидек ҳис қилиш туйғусидан ҳам бошланади.

Фото: Murad Buildings

Реклама ҳуқуқи асосида