Yangi Toshkent — шунчаки уй-жой қуриладиган янги ҳудуд эмас, балки тўлақонли шаҳар барпо этишга қаратилган йирик лойиҳадир. Ҳозир Yangi Toshkent’да турар жой массивлари, транспорт, ижтимоий, таълим, маданий ва яшил инфратузилма бир вақтнинг ўзида қурилмоқда. Бу катта қурилишнинг асосий тамойилларидан бири «15 дақиқалик шаҳар» концепцияси бўлади. Яъни мактаблар, дўконлар, спорт объектлари, жамоат жойлари ва бошқа муҳим инфратузилма объектлари уйга қулай масофада жойлашган шаҳар барпо этилмоқда.

Шу билан бирга, транспорт тизими ҳам ривожлантирилмоқда: метро, янги автомобил йўллари ва трамвай йўналишларини қуриш режалаштирилган.

Sarbon бугун Yangi Toshkent’да шаклланаётган янги шаҳарнинг бир қисмига айланади. Лойиҳа ҳудуднинг келажакдаги ривожи ва шаҳар ҳаётининг янги ритмини ҳисобга олган ҳолда яратилмоқда. Sarbon номи йўлни биладиган ва бошқаларга йўл кўрсатадиган йўлбошчи тимсоли билан боғлиқ. Айнан шу ғоя лойиҳа концепциясининг асосини ташкил этади: Sarbon Yangi Toshkent’га йўл кўрсатувчи, унинг аҳолисига замонавий шаҳар муҳитини ва кундалик ҳаётнинг янги форматини кашф этишга ёрдам берувчи лойиҳа бўлишни мақсад қилган.

Тадбир давомида меҳмонлар Yangi Toshkent’да бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш, шунингдек, Sarbon концепцияси ва унинг асосий ғоялари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Лойиҳа шунчаки турар жой мажмуаси сифатида эмас, балки уй, инфратузилма ва жамоат ҳудудлари ягона маконга бирлашадиган катта шаҳар муҳитининг бир қисми сифатида яратилмоқда.

Murad Buildings учун Yangi Toshkent ривожига ҳисса қўшиш — шаҳарнинг келажакдаги қиёфасини шакллантирадиган лойиҳаларни яратиш имкониятидир.
Sarbon — Murad Buildings лойиҳаси ва Yangi Toshkent’даги йўлбошчингиз.
Реклама ҳуқуқи асосида















