Тошкент, 20 октябрь — Beldersoy Resort & SPA World Luxury Awards 2026 — luxury-меҳмоннавозлик индустриясидаги энг нуфузли мукофотлардан бирида ғалаба қозонди. Лауреатларни ҳар йили меҳмонлар, сайёҳлар ва тармоқ профессионаллари халқаро очиқ овоз бериш йўли билан танлайдилар.
World Luxury Awards 2026 натижаларига кўра, ғолиблик қуйидаги йўналишларда кўлга киритилди:
- Beldersoy Resort & SPA — Марказий Осиёда Best Luxury Resort номинациясида ғолиб деб топилди.
Курорт Destination by Hyatt брендининг Марказий Осиёдаги илк объекти бўлди. Бу ерда Тянь-Шаннинг мафтункор табиати ҳамда оилавий ва танҳо дам олиш учун пухта ўйланган инфратузилма ўзаро уйғунлашади, сервис даражаси эса Hyatt сифат стандартига жавоб беради. Хоналар фонди тоғ манзараси яққол кўриниб турадиган 109 та хона ва 36 та хусусий виллани ўз ичига олади. Beldersoy Resort & SPA меҳмонларни йил бўйи қабул қилади. Қишда меҳмонлар тоғ-чанғи трассаси ва дор йўлларидан фойдалансалар, йилнинг илиқ фаслларида яёв йўналишлар хизмат кўрсатади.

- re:Thalasso — Luxury Thalassotherapy Spa номинациясида жаҳон миқёсидаги ғолиб (Global Winner) деб топилди. Ушбу мукофот бутун дунё иштирокчилари орасида талассотерапия спа-марказлари категориясида энг яхшиси сифатида эътироф этилганини англатади. Шунингдек, re:Thalasso Марказий Осиёда Luxury Resort Spa ва Luxury Mountain Resort Spa номинацияларида ҳам ғолиб бўлди.

Уч қаватли спа-мажмуа минтақа учун ноёб бўлган, денгиз минераллари ва сувўтлари асосидаги талассотерапия муолажаларини таклиф этади. Меҳмонларни тоғлар қуршовидаги очиқ ва ёпиқ бассейнлар, анъанавий ва рус ҳаммоми, тана сув сатҳида чўкмай турадиган Ўлик денгиз эффектига эга флоатинг-бассейн кутади. Хос муолажалар сирасига рассул – буғли камерада шифобахш лой билан шарқона тозалаш маросими ва icoone – лимфодренаж ва тери тонуси учун аппаратли массаж киради.

Beldersoy Resort & SPA меҳмонларга нафақат юқори даражадаги дам олиш, балки ўзига хос гастрономик тажриба ҳам тақдим этади. Курортнинг ошхона концепцияси Marriott, Ritz-Carlton ва Four Seasons каби нуфузли меҳмонхона брендларида ишлаган тажрибали халқаро ошпазлар жамоаси томонидан шакллантирилган. Курорт ҳудудида тўртта ресторан фаолият юритади. Ҳар бири алоҳида гастрономик йўналиш ва ўзига хос муҳитга эга: Nafis халқаро таомларни, Soma Ўрта ер денгизи ошхонаси анъаналарини, Fire and Ice эса стейкларга ихтисослашган менюни таклиф этади. Osmon ресторани канат йўлининг юқори нуқтасида жойлашган бўлиб, тоғ манзаралари бағрида овқатланиш имконини яратади.













