28 Декабрь

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд-Беруний йўналишида ҳаракатланган “Кобальт” русумли автомашина Хоразм вилоятидаги “Саримой” йўл-патрул хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

27 Декабрь

Бир муддат олдин Қорақалпоғистонда 2400 йиллик тарихий ёдгорлик ҳудуди қабристонга айлантирилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ҳокими Женис Эрмашев Kun.uz’га изоҳ берди. Шунингдек, ҳоким тарихий ёдгорлик ҳудудида ерлар сотилаётгани борасидаги хабарларга ҳам батафсил тўхталди.

25 Декабрь

Жўқари Кенгеснинг 24-сессиясида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот берди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев қорақалпоғистонликларга қилган мурожаатида “янги”, “сув”, “қурилиш” каби бир қанча сўзларни кўп бора ишлатган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қаҳрамон Сариевнинг аҳолига мурожаатини лингвистик контент-таҳлил қилди ва асосий эътибор нималарга қаратилганлигини аниқлади.

Мўйноқ туманида мол ўғирлаб, уни сўйиб олиб кетмоқчи бўлган хоразмлик фуқаролар қўлга олинган. Бу ҳақдатуман ИИБ хабар берди.

24 Декабрь

2021 йил 17 декабрь куни соат 16:40ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида йўл тагидан қувур қазиётган 2 кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Kun.uz’га Қорақалпоғистон прокуратураси матбуот котиби хабар берди.

Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Шу сабабли Нукус шаҳрида жамоат транспорти вазифасини бажарувчи 1400 дан ортиқ "Дамас"лар фаолияти вақтинча чекланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда 24 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларига қор ёғгани тасвирланган суратлар тарқалди.

23 Декабрь

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида янги туристик мажмуа қурилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

«Uzbekistan Airways» янги йил байрам кунлари арафасида – 2021 йилнинг 29 декабридан 31 декабрига қадар Тошкентдан Нукус, Урганч ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

22 Декабрь

Президентнинг «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» фармони қабул қилинган эди. Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ушбу фармонга алоҳида тўхталди ва унга кўра бизнес юритувчилар учун минтақада бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари таҳлил қилинди. Унга кўра, ҳудудда 4 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Кўпроқ янгилик
Top