Таъкидланишича, мазкур фармон билан Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун 10 йил муддатга (2022 йил 1 январдан - 2031 йил 1 январгача):

  • фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб;
  • мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида белгиланган.
Фото: Kun.uz

Бундан ташқари, зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган Инвестиция лойиҳаларининг қиймати 4 баробар, яъни 50 миллиард сўмгача камайтирилди.

Шунингдек, экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2022 йил 1 январдан - 2027 йил 1 январгача:

  • кичик тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш;
  • маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
Фото: Kun.uz

Бундан олдин Қаҳрамон Сариев Нукусда янги қуриладиган касалхона Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз берилиши ҳақида айтиб ўтганди.