Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 2022 йилда 509,4 млрд сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади
Жўқари Кенгеснинг 24-сессиясида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, 2022 йилда Қорақалпоғистонда муносиб уй-жой ва яшаш шароитларини яратиш, барча туманларда ичимлик суви ва йўлларнинг ҳолатини яхшилашга 89 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида 509,4 млрд сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар Марказлашган маблағлар ҳисобидан йўналтирилиши белгиланган.
Хусусан, 2022 йилда:
- Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда 2 минг 80 та хонадонли 81 та уй-жойларни қуриш режалаштирилган.
- Орол бўйи ҳудудида экологик вазиятни юмшатиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш учун 1 млн 300 минг гектар майдонда янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади.
- Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва биохилма-хилликни асрашга қаратилган умумий қиймати 9,6 млн АҚШ долларига тенг 9 та грант лойиҳаси амалга оширилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 14 млн дона кўчат экиш ишлари ташкил этилади.
- Нукус шаҳри ва туманларда жами 158 гектар майдонда “яшил майдон” ҳамда 112,8 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади.
Бундан олдин Қаҳрамон Сариев Нукусда янги қуриладиган касалхона Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз берилиши ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025