22 Декабрь

Нукус туманидаги 2 та мактаб таъмирланишида 137 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Бу ҳақда "Ҳуқуқ" газетаси хабар бермоқда.

20 Декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бугунги кунга қадар 15 та янги тиббиёт муассасаси қурилди ва яна 10 та муассаса ўз фаолиятини кенгайтирди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев томонидан маълум қилинди.

«Ўзгидромет» 21 декабрь куни айрим ҳудудларда чанг бўрони кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

18 Декабрь

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ҳақоратли сўзларни айтгани акс этган видео тарқалди. Тасвирда воқеа Чимбойдаги машина ювиш шохобчаларининг бирида бўлганини кўриш мумкин. Унда ЙПХ ходими навбатсиз хизмат машинасини ювдирмоқчи бўлганини кўриш мумкин.

Бир муддат олдин Нукусда ЙПХ ходими мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланганди. Ўшанда унга хизмат текшируви тайинланганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, ЙПХ ходимига чора кўрилган.

17 Декабрь

108 миллион долларлик лойиҳани Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси амалга оширади.

Бир муддат олдин Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Қорақалпоғистондаги 76 та хусусий боғча иссиқлик тизимидаги муаммолар сабаб ёпилгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.

16 Декабрь

Қорақалпоғистонда маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

15 Декабрь

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов Нукусда америкалик шериклар билан ҳамкорликда гуманитар лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди.

«Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қорақалпоғистон минтақавий бўлимига ўқувчилар ҳамда ўқитувчилардан мажбурий равишда аъзолик бадали йиғилаётгани айтилмоқда. Нукус шаҳар ХТБ мудири бу борада буйруқ ҳам чиқарган. Қизиғи, мудирнинг мазкур буйруғида «ихтиёрий» сўзи негадир «унутиб қолдирилган».

14 Декабрь

Ўтказилган текширувда мазкур ов сабабли ҳайвонот дунёсига 190 млн 350 минг сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланди.

Тахтакўпир туманида 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаган браконьерлар қидирилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитаси хабар берди.

Кўпроқ янгилик
Top