23 Февраль

Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев дастлаб Мўйноқ туманига келди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи арафасида бир гуруҳ журналистлар Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйида бўлдик.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 феврал куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф доирасида Мўйноқ туманига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда блогерлар Хушнудбек Худойбердиев ва Азиза Қурбонова хабар беришди.

22 Февраль

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 23 феврал куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бошқа вилоятларга, жумладан, Чимбой тумани Навоий вилоятига бириктирилган эди. Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Чимбойда бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

18 Февраль

2022 йилнинг 18 февраль куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига саратон олди касалликларини бирламчи босқичда даволаш ускуналарини тақдим этди. 

Тахиатош тумани ҳокимлиги мутахассиси карантин қоидаларини бузган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хабар берди.

17 Февраль

Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 млрд сўм талон-торож қилинган ҳолатлар аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

16 Февраль

Орол денгизининг қуриган тубига ҳаводан сепилган уруғлар униб чиқди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Айбек Абдирахмонов ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасида умумий молиялаштириш ҳажми 11,9 млрд сўм бўлган 10 та илмий лойиҳа молиялаштирилган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда. Юқоридаги маблағлардан 10,6 млрд сўмлик 9 та амалий ва 1,1 млрд сўмлик 1 та инновацион лойиҳа бажарилмоқда.

15 Февраль

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

12 Февраль

Қорақалпоғистонда иккита, Наманганда битта ҳолатда фуқароларга қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган ўргатувчилар ушланган.

Кўпроқ янгилик
Top