Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Lacetti» юк ташувчи тепловоз билан тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Косон туманида тепловоз ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий хабар берди.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:00ларда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 149-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Т. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб, темирйўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида "Бухоро-Қарши" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
09:35 / 08.07.2026