Ўзбекистон | 09:57 / 23.02.2022
12913
1 дақиқада ўқилади

Бугун президент Орол денгизи бўйлаб экилган саксовулларни кўргани боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 феврал куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф доирасида Мўйноқ туманига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда блогерлар Хушнудбек Худойбердиев ва Азиза Қурбонова хабар беришди.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизи бўйлаб экилган саксовуллар ҳудудини кўриш, ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюриши кутилмоқда.

Мутасаддилар Оролнинг кейинги тақдири учун амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида давлат раҳбарига тақдимот қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.

Журналист Азиза Қурбонованинг таъкидлашича, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Мўйноқ ва Оролқумда бўлади.

Бундан олдин Орол денгизининг қуриган тубига ҳаводан сепилган уруғлар униб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид