Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналд Куман: «МЮ» ван Гаалга бундай муносабати билан Англия Кубоги учун ҳақли эмас»
17:01 / 29.05.2016
5804

«Саутҳемптон» жамоаси бош мураббийи Роналд Куман ўз ватандоши Луи ван Гаалнинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббилигидан истеъфога чиқарилишига муносабатини билдириб ўтди.

«Мен ван Гаал, Моуриньо ва «МЮ» билан боғлиқ жараённи кузатиб бордим. Ҳамиша газеталарда Моуриньо ва «Юнайтед» ҳақида ўқидим.

Агар Луига Англия Кубоги финалига қадар истеъфога чиқарилиши ҳақида маълум қилишмаган бўлса, «МЮ» унга қилган муносабати туфайли Кубок учун ҳақли бўлмаганини айтишим мумкин.

Агар футбол бизнесида озгина нарсани тушунсангиз, сиз биласизки бундай келишувга бир кечада эришилмайди. Кейинги бир неча ой давомида Луи катта босим остида ишлади, лекин мен у бу босимни қандай енгиб ўтганини кўриб, ҳайратга тушгандим.

Албатта, унда ОАВ билан муносабатлар яхши кечмади. Мен унга айтгандим: «Луи, сен улар билан бошқачароқ муносабатда бўлишинг керак». Лекин Луи бу Луи.

Ўйлайманки, у Англия Кубогида ғолиб бўлиш орқали катта иш қилганди, ҳатто шундай босим остида ишлай туриб ҳам», – дейди Куман.


Улашинг
  • Теглар:
Top