Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нью-Жерсида аниқланган бомба бошқа портловчи қурилмаларга уланган бўлган
07:59 / 18.09.2016
3327

АҚШнинг Нью-Жерси штатида 5 минг киши иштирок этиши керак бўлган марафон олдидан портлаган бомба бошқа портловчи қурилмалар билан уланган бўлган, деб маълум қилди округ прокурори расмий вакили. Бу ҳақда News 12 хабар бермоқда. 

Унинг айтишича, чиқинди қутисида ётган бошқа қурилмалар портлаган қурилма ёнида бўлганига қарамасдан портламаган. 

Айни вақтда топилмалар устида бир гуруҳ мутахассислар иш олиб бормоқда.

Аввалроқ портлаш жойида яна битта портловчи қурилма аниқлангани маълум қилинганди.

 


Улашинг
Top