2018 йилги баҳорги мавсумда Миришкор туманида 42 тонна пилла ҳосили етиштириш режалаштирилиб, амалда 45,3 тонна пилла ҳосили тайёрланиб, режа кўрсаткичи 107,7 фоизга уддаланди. Туманда 2018 йилнинг июнь-июль ойларида пиллакор звенолар томонидан иккинчи маротаба пилла ипак қурти парваришланмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 90 нафар пиллакор звеночилар томонидан август – сентябрь ойларида учинчи маротаба 45 қути пилла ипак қурти жонлантирилиб парваришланмоқда. 2,3 тонна ҳосил олиш мақсадида миришкорлик пиллакорлик томонидан боқилаётган ҳар бир қути ипак қуртидан 52-54 кг кумуш тола етиштириш ниятида самарали меҳнат қилинмоқда.