Қайд этилишича, 2019 йил 1 майга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
лицензия берувчи органлар томонидан лицензия олувчиларни мажбурий ўқитиш ёки малакасини ошириш тартибини қайта қўриб чиқиш;
хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ходимларини тайинлашни лицензия ва рухсатнома берувчи давлат органлари билан келишиш тартибини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодиётда давлат аралашуви янада камайтирилиши хабар берилганди.











