8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

17:19 / 11.05.2019 16310

«МЮ» қизиқ сабаб билан де Лигт трансферидан воз кечган

Фото: Getty Images

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин бўлган.

Mirror нашри хабарига кўра, «қизил иблислар» амстердамликлар клубининг ёш сардорига жиддий равишда қизиқишган ва айни вақтда трансфер қиймати 70 миллион еврога баҳоланаётган футболчини ўша вақтда арзонроқ нархга қўлга киритиши мумкин бўлган. Аммо ўшанда инглизлар клуби скаут Марселю Бутунинг тавсияси билан келажакда семириб кетиши мумкин бўлган ёш футболчини трансфер қилмасликка қарор қилган.

Де Лигт жорий мавсумда «Аякс» сафида барча турнирлар доирасида 53 учрашувда майдонга тушган, 7 гол уриб 4 голга узатма берган. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унга «Ювентус», «Бавария» ва «Барселона» клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Де Лигт «Аякс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб тизимига 10 ёшида келган ва асосий таркибда 16 ёшидан майдонга туша бошлаган.

Top