8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

12:10 / 13.06.2019 16593

Шаҳрисабзда 2та олий ўқув юртининг филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг 2019 йил 11 июнь кунги 488- ва 489-сонли қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинган.

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. 

Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан ушбу филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. 

Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари  – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди. 

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Top